Россиянинг Қорачой-Черкас Республикаси мусулмонлар диний бошқармаси раиси ва диний бирлашмалар билан алоқалар бўйича президент кенгаши аъзоси Исмоил Бердиев «Ельцин маркази»да текширув ўтказиб, унда давлатга қарши иш олиб борилаётгани аниқланган тақдирда портлатиб юборишга чақирди. Бу ҳақда у «Regions.ru» порталига берган интервьюсида маълум қилди, деб хабар беради TJournal.
Бердиев муқаддам президент марказини танқид қилган режиссёр Михалковнинг сўзларини қўллаб-қувватлашини маълум қилди. У РФ биринчи президентининг рафиқаси Наина Ельцинани ҳам танқид остига олди.
Екатеринбургда жойлашган Борис Ельцин номидаги президент маркази атрофидаги баҳслар у таъсис этилган 2015 йил ноябридан бошланган эди. Режиссёр Никита Михалков ўзининг «Бесогон» кўрсатувида «Ельцин маркази»ни одамларнинг онгини бузишда айблаганидан сўнг баҳслар янада авж олди.
Изоҳ (0)