«Darakchi.uz» нашри актёр Матёқуб Матчонов ҳозирда қандай ижодий ишлар билан бандлиги, нималарни режалаштираётганлиги билан қизиқди.
«Жаҳонгир Аҳмедов билан ҳамкорликда суратга олинаётган фильмни якунлашимиз керак. Тез кунларда тасвирга олиш жараёнини давом этирамиз. Премьерадан сўнг баҳо берасиз. Бундан ташқари театрда бир нечта спектаклларни саҳналаштиришни режалаштирганмиз.
Булардан бири, ‘Фаришта’ асарини йигирма дақиқалик спектакль кўринишида саҳнага олиб чиқдик. Режиссёр сифатида, ушбу асар орқали томошабинларга тарбиявий аҳамиятга эга воқеани кўрсатиб бермоқчиман. Яъни, мол-дунё топаман деб яқинларидан жудо бўлган бош қаҳрамон воқеаси кўпчиликка ўрнак бўлади деб ўйлайман», — дейди актёр.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)