Жанубий Корея, АҚШ ва Япония КХДРга қарши санкциялар реализация йўлида яқиндан ҳамкорлик қилиш юзасидан келишувга эришди. Бунинг учун ушбу чекловлар ҳақида ахборот алмашиш тизими яратилади. Бу ҳақда уч мамлакатнинг Шимолий Корея ядровий муаммоси бўйича махсус вакиллари Ким Хон Гюн, Жозеф Юн ва Кэндзи Канасуги Сеулда бўлиб ўтган учрашувда маълум қилди, деб хабар беради «ТАСС».
Бундан ташқари, томонлар КХДР уюштириши мумкин бўлган провокацияларни эътиборга олган ҳолда огоҳликни оширишга қарор қилди.
«Шимол билан мулоқот учун эшикларимиз очиқлигича қолади, у ядровий дастурдан воз кечишга самимий ҳаракат қилган тақдирда», — маълум қилди Ким Хон Гюн.
Изоҳ (0)