АҚШнинг янги сайланган президенти Дональд Трамп Хитойга қарши тариф уруши олиб боришдан эҳтиёт бўлиши лозим, негаки бу икки давлатнинг муносабатларини ёмонлаштириш баробарида Вашингтонга манфаат келтирувчи бирор натижа бермайди. Бундай муносабатни Microsoft асосчиси Билл Гейтс CNBC телекомпанияси эфирида айтиб ўтди, деб хабар беради «ТАСС».
У яқиндагина Трамп билан телефон орқали суҳбат қурганини айтиб ўтди.
«Умид қиламанки, Трамп ‘қонга қон, жонга жон’ принципи асосида Хитойга қарши тариф урушини бошлаб юбормайди. Бу сценарий мағлубиятга келтириши олдиндан маълум», — таъкидлади миллиардер.
Шунингдек, у суҳбат мавзуси энергетика соҳасига инвестиция киритиш бўлганини қўшимча тарзда айтиб ўтди.
«Трамп менинг фикрларимга қизиқиш билдирди», — деди Гейтс.
Трамп сайловолди кампанияси бораётган пайтданоқ иқтисодий соҳада Хитой АҚШнинг асосий рақиби эканлигини эътироф этиб келади.