Япониянинг Мацуэ шаҳрида яқинлашиб келаётган Рождествога бағишланган мини-парад бўлиб ўтди, деб ёзади TJournal. Унда Санта-Клаус либосини кийган олти пингвин иштирок этди.
Пингвинларга боғ ишчиси ҳамроҳлик қилди, у «парад»ни узун дастали чўтка билан бошқарди.
Ижтимоий тармоқлардаги суратлар ва видеоларга кўра, пингвинлар боғдаги энг оммабоп жониворлардан бири ҳисобланади, уларни турли тадбирлар муносабати билан доимий равишда ясантириб туришади.