Андалусия осмонидан улкан оловли курра учиб ўтди
Андалусия осмонидан (Испания жануби) улкан оловли курра ўтиб кетди. Бу ҳақда, Europe Presse’га асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Бешта астрономик обсерватория ушбу ҳодисани Гранада ва Хаэн провинцияларида 11 декабрь куни маҳаллий вақт билан соат 22:25 да қайд этди. Само жисмининг тезлиги тахминан 72 минг километр/соатни ташкил қилди. Воқеани Испаниянинг турли бурчакларидан кузатиш мумкин бўлди.
Уэльва университети профессори Хосе Мария Мадиедонинг сўзларига қараганда, оловли курра улкан ҳажмга эга бўлиб, у атмосферадан ўтиб олган бўлиши мумкин. Жисмнинг бир қисми Ерга метеорит сифатида тушгани тахмин қилинмоқда.
Изоҳ
Кириш
Асосий янгиликлар