АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп бир неча, жумладан, Саудия Арабистони билан алоқадорлиги тахмин қилинаётган 4 компаниясини ёпди. Бу ҳақда Делавер штати реестри ҳужжатларига таяниб, Associated Press маълум қилди, дея хабар беради «РБК».
Агентликка кўра, Трамп лавозимини эгаллаганидан сўнг «манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик» учун компанияларни ёпиш ҳақида қарор қабул қилинган.
Trump Organization бош юрист-маслаҳатчиси Алан Гартен 4 компания ёпилганини тасдиқлади, бироқ буни «бизнесни ўзини оқламаган корхоналардан халос этишга қаратилган одатий жараён», деб атади. Гартенга кўра, Трампнинг Саудия Арабистони билан бизнес алоқалари йўқ.
Маълумот учун, Дональд Трамп 15 декабрь куни бўлиб ўтадиган матбуот анжуманида давлат раҳбари лавозимида бизнесини қандай бошқаришни режалаштираётгани ҳақида маълум қилиши кутилмоқда.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)