Футбол бўйича Европа Чемпионлар Лигасида Испаниянинг 4 та, Европа Лигасида эса 3 та жамоаси иштирок этаётганди. Уларнинг ҳаммаси навбатдаги босқичга йўлланма олди.
Кучли бешлик чемпионатларининг қолган иштирокчилари бундай натижа қайд эта олмаган. Италияда «Интер» Европа Лигасида ҳам ўзини ўнглай олмади. Англияда «Тоттенҳэм» Чемпионлар Лигаси гуруҳида учинчи бўлиб қолди. Одил Аҳмедовнинг «Краснодар» клуби Марио Балотелли тўп сурадиган Франциянинг «Ницца» клубини гуруҳда қолдириб кетди. Германиядан эса «Боруссия Мёнхенгладбах»ни шундай тақдир қарши олди.
Испаниянинг Европа Чемпионлар Лигасида иштирок этган «Барселона» ва «Атлетико» клублари гуруҳни 1-ўринда якунлади. «Реал Мадрид» ҳамда «Севилья»га иккинчи бўлиш насиб қилди.
Европа Лигасида эса «Атлетик», «Вильярреал», «Сельта» каби клублар навбатдаги босқичга йўл олди.
УЕФА мусобақаларга квота ажратаётганда мамлакатларнинг рейтинг жадвалига эътибор қилади. Бу борада Испания Ла Лигаси қаторасига тўртинчи мавсумдирки етакчиликни ҳеч кимга бермай келади.
Изоҳ (0)