Охирги сутка давомида Суриядаги Алеппо шаҳрининг террорчилар назорати остидаги ҳудудларини қарийб 11 минг киши тарк этди, 30 жангари ҳукумат қўшинларига таслим бўлди. Бу ҳақда, Россия душман тарафларни яраштириш марказига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Айтилишича, шаҳардан чиққан жами 10724 кишидан 4015 нафари болалардир.
Ҳукумат қўшинларига таслим бўлган 30 нафар жангари Сурия президенти эълон қилган амнистия доирасида афв этилди.