NASA’нинг собиқ астронавти, орбитага парвоз қилган биринчи америкалик Жон Гленн Огайо штатида шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда CNN телекомпанияси журналистлари маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Огайо штати Университети қошидаги тиббий марказнинг расмий вакили Хэнк Уилсоннинг сўзларига қараганда, 95 ёшли собиқ астронавт онкологик хасталикларни даволаш бўлимига жойлаштирилган. Уилсон Гленнга саратон ташхиси қўйилган-қўйилмаганлиги, у қандай аҳволда эканлигига аниқлик киритмаган.
Муассаса вакилининг маълум қилишича, космик бўшлиқнинг собиқ тадқиқотчиси бир ҳафта аввал шифокорлар назоратига ўтказилган.
1962 йилда у америкалик астронавтлардан биринчи бўлиб Ер атрофида орбитал парвозни амалга оширган эди. Парвоз «Меркурий-Атлас-6» ҳаво кемасида амалга оширилган.
Бундан ташқари, Гленн 20 йилдан ортиқ Огайо штати сенатори лавозимини эгаллаб келган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)