Pakistan International Airlines авиакомпаниясининг PK-661 рейсини амалга ошираётган самолёт Читралдан Исломободга кетиш йўлида ғойиб бўлди. Унинг бортида 40 дан ортиқ одам бор эди. Бироздан сўнг маҳаллий полиция Ҳаволиён шаҳри яқинида самолёт қулаганини маълум қилди, деб хабар беради «Коммерсант.ru».
Reuters агентлиги маълумотига қараганда, самолёт бортида экипаж аъзолари билан биргаликда 47 киши бор эди.
Дастлабки маълумотларга кўра, уларнинг ҳеч бири тирик қолмаган.
Изоҳ (0)