Ўз вақтида Испаниянинг «Валенсия», «Барселона», «Атлетико» клублари шарафини ҳимоя қилган ҳужумчи Давид Вилья АҚШ футбол лигасида мавсумнинг энг фойдали ўйинчиси сифатида тан олинди.
«ТАСС»нинг MLS расмий сайтига таяниб маълум қилишича, Вилья 2016 йилги мавсум ҳисобидан 23 та гол уриб, 4 та голли пас узатган. Бу меҳнатлари туфайли у мавсумнинг рамзий терма жамоасидан ҳам жой олган.
Маълумот учун, Давид Вилья «Нью-Йорк Сити» футбол клубида тўп суради. Унинг жамоаси мавсумни «Нью-Йорк РБ» жамоасидан кейин 2-ўринда якунлашга эришди.
Изоҳ (0)