Колумбиянинг «Атлетико Насьональ» футбол клубига қарши Копа Судамерикана финалида ўйнаш учун йўлга чиққан Бразилиянинг «Шапекоэнсе» футбол клуби Медельин шаҳрида авиаҳалокатга учраганди.
Жанубий Америка Футбол Конфедерацияси ҳалокат сабаб финалнинг икки учрашувида қатнаша олмаган бўлса ҳам, «Шапекоэнсе» футбол клубини турнирнинг расман ғолиби деб эълон қилди. Бу ҳақда ташкилот расмий сайти хабар берди.
Аввалроқ «Шапекоэнсе»нинг финалдаги рақиби «Атлетико Насьональ» кубокни рақибига шундайлигича топшириш таклифи билан чиққанди.
81 нафар йўловчи билан ҳалокатга учраган самолёт бортида «Шапекоэнсе» клубининг 27 нафар аъзоси ҳам бор бўлиб, шуларнинг 22 нафари воқеа жойида оламдан кўз юмганди. Алан Рушел, Жексон Фолман ва Хелио Сампьер Нето каби футболчилар ҳалокатдан омон қолган. Дарвозабон Маркос Данило эса шифохонада вафот этган.
Изоҳ (0)