Япония, Жанубий Корея, Хитой, Индонезия, Сингапур, Малайзия каби Шарқий ва Жануби-Шарқий Осиё мамлакатларидаги Ўзбекистон Президенти сайлови учун очилган сайлов участкалари ёпилди.
Бу ҳақда Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси раиси Мирзо-Улуғбек Абдусаломов 4 декабрь куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган навбатдаги брифинг чоғида маълум қилди.
Мирзо-Улуғбек Абдусаломовнинг қўшимча қилишича, Марказий ва Жанубий Осиё, Яқин Шарқ, Шарқий, Марказий ва Ғарбий Европа мамлакатларидаги сайлов участкаларида овоз бериш давом этмоқда.
Энг сўнгги бўлиб АҚШнинг Вашингтон ва Нью-Йорк шаҳарларидаги Ўзбекистон ваколатхоналари ҳузурида ташкил этилган сайлов участкалари очилган ва овоз бериш бошланган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)