Ироқ қўшинлари Мосул шимолидаги икки йил мобайнида ИШИД жангарилари қўлида бўлиб келган тўрт аҳоли яшаш пунктини озод қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Шунингдек, маълум қилинишича, Ироқ армияси Мосул жанубидаги аш-Шарқатда жангарилар ҳужумини қайтарди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)