Франция бош вазири Манюэль Вальс социалистик партия праймериз жараёнларида иккинчи мухлатга номзодини кўрсатишдан воз кечган амалдаги президент Франсуа Олланднинг ўрнини эгаллайди. Вальс кейинги ҳафта бошида президент сайловида иштирок этиши борасида расмий баёнот билан чиқади, деб хабар беради «ТАСС».
Вальс ҳукумат таркибидан чиқиб, сайловолди пойгасига қўшилиши 5 декабрь куни узил-кесил маълум бўлиши кутилмоқда. Маҳаллий матбуотга кўра, 6 декабрь, сешанба куни Вальс парламентдаги ҳафталик ҳукумат соатида иштирок этмайди.
Вальс 2017 йилги президент сайловига жиддий тайёргарлик кўришга асосий эътиборини қаратмоқчи.
Изоҳ (0)