Озарбайжон пойтахти Бокуда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари савдо марказларидан бири яқинида ўзини портлатиб юборишга уринган худкушни зарарсизлантирди. Бу ҳақда, Озарбайжон давлат хавфсизлик хизматига асосланиб, TJournal хабар бермоқда.
Расмий ахборотга кўра, террорчи қаршилик кўрсатди ва эгнидаги худкуш камарини ҳаракатга келтиришга уринди.
Террорчининг шахси аниқланди. 38 ёшли Эмин Жомий 2007 йилда «Ноифа ал-Бадавий» террорчи гуруҳига аъзоликда айбланиб қамалган эди. 2016 йил бошида озодликка чиққан эркак яна жангарилар билан алоқага кирди. Ушбу гуруҳ Озарбайжон ҳудудида терактлар тайёрлаётгани ҳақида маълумотлар бор эди.
Изоҳ (0)