Ойга қадам босган иккинчи одам, собиқ астронавт Базз Олдрин хасталик туфайли Жанубий қутбдан эвакуация қилинди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
86 ёшли Олдрин Антарктидага The White Desert фирмасидан турист сифатида келган эди. У АҚШ илмий-тадқиқот марказига етказилган эди.
Аммо саёҳат давомида Олдриннинг аҳволи ёмонлашди. Собиқ астронавт Жанубий қутбдан биринчи борт билан эвакуация қилинди.
Антрактида туроператорлари халқаро уюшмаси хабарига кўра, айни пайтда унинг аҳволи барқарор. У шифокор назорати остида қолмоқда. Олдринни даволаш учун Янги Зеландияга етказишади.
Изоҳ (0)