Литва 1,6 миллион еврога Германиядан 168 та М577 бронетранспортёрини харид қилади, деб ёзади «Корреспондент.net».
Литва ва ГФР мудофаа бошқармаларининг вакиллари 30 ноябрь, чоршанба куни Вильнюсда тегишли битимни имзолади.
Битимга мувофиқ, Литва армияси бронетранспортёрларини келгуси икки йил давомида бир неча партияда қабул қилиб олади. Бундесвер машиналар билан комплектда захира қисмлари, техник хизмат кўрсатиш асбоблари ва экипаж учун аслаҳа-анжомларни ҳам Литвага етказади.
Бундан ташқари, Литва Германияда 21 та ўзиюрар гаубица, 88 та Boxer бронетранспортёри ва Daimler автоконцерни томонидан ишлаб чиқарилган 340 та вездеход сотиб олганлиги маълум қилинмоқда. Уларни етказиб бериш 2017 йилдан 2021 йилгача бўлган даврга мўлжалланган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)