1 декабрь куни номаълум шахс Жанубий Кореянинг олдинги президенти, бугунги президентнинг отаси Пак Чон Хининг уйига ўт қўйиб кетди. Бу ҳақда, «Рёнхап» агентлигига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Айтилишича, ёнғин марҳум давлат раҳбарининг Кумидаги уйида рўй берди. Оловни 10 дақиқада ўчиришга эришилди. Ёнғин оқибатида мемориал залга жиддий зиён етди.
Жиноятга қўл урганликда гумонланаётган 48 ёшли эркак ҳибсга олинди. У 2012 йилда Жанубий Кореянинг бошқа президенти мемориалига ўт қўйишга ҳам алоқадор бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.
Изоҳ (0)