• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +20°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ишончли вакиллар сайловчилар даврасида

    Ўзбекистон Республикаси Президентлигига Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан номзод Хатамжон Кетмоновнинг фаолияти ҳамда унинг Сайловолди дастурида белгиланган асосий мақсад ва вазифалар билан сайловчиларни таништириш мақсадида номзоднинг ишончли вакиллари туман ва шаҳарларда очиқ ва эркин мулоқот олиб бормоқда. Бу ҳақда «Дарё»га Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши матбуот хизмати маълум қилди. 

    Фото: Марказий сайлов комиссияси

    Фото: Марказий сайлов комиссияси

    Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Президентлигига Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан номзод Хатамжон Кетмоновнинг фаолияти ҳамда унинг Сайловолди дастурида белгиланган асосий мақсад ва вазифалар билан сайловчиларни таништириш мақсадида номзоднинг ишончли вакиллари туман ва шаҳарларда очиқ ва эркин мулоқот олиб бормоқдалар.

    Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Хатамжон Кетмоновнинг Сурхондарё вилоятидагиишончли вакили Чори Жумағулов вилоятнинг барча туман ва шаҳарларидаги сайловчилар билан учрашар экан, ҳудуднинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, сайловчиларни ўйлантираётган масалалар юзасидан  атрофлича фикр алмашди. Шунингдек, учрашувлар давомида номзоднинг Сайловолди дастури билан яқиндан танишган сайловчиларнинг мулоҳазалари, саволлари тингланди.

    Бахтиёр Абашев– Ангор политехника касб-ҳунар коллежи директори ўринбосари:

    - Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзод Хатамжон Кетмоновнинг сайловолди дастурида таълим муассасалари битирувчиларининг бандлиги таъминлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилгани ўқитувчи ва мураббий сифатида албатта, эътиборимдан четда қолгани йўқ. Зеро, бугунги ўқувчи, талабанинг эртага мана шу мамлакат тараққиёти ва обод келажаги учун муносиб ҳиссасини қўшадиган керакли кадр бўлиб етишишини барчамиз бирдек яхши англаймиз. Хатамжон Кетмоновнинг Сайловолди дастурида кўзда тутилган -  олий ва ўрта махсус маълумотга эга мутахассислар тайёрлаш йўналишларини белгилашда корхона ва ташкилотларнинг кадрларга бўлган жорий ва истиқболдаги эҳтиёжларини ҳисобга олиш тизимини такомиллаштириш, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг мустақил ўзини ўзи иш билан таъминлаш ҳамда якка тартибдаги меҳнат ва тадбиркорлик фаолиятини рағбатлантириш учун мақбул шароитлар яратиш мақсадида имтиёзли микрокредитлар ажратиш амалиётини кенгайтириш, ўз бизнесини очишда белгиланган йиғимлардан, фаолиятини тўлиқ йўлга қўйгунга қадар солиқлардан озод қилиш муддатини узайтириш каби масалалар, нафақат таълим тизимида фаолият олиб бораётган мен каби мутахассисларни, балки, барчани бирдек қизиқишига ва қўллаб-қувватлашига сабаб бўлди.

    Хатамжон Кетмоновнинг Самарқанд вилоятидагиишончливакили Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Саҳобиддин Арзиқулов биланучрашувларда вилоятдаги 2 мингга яқин сайловчилар қамраб олинди. Сайловчилар томонидан ишончли вакилга Сайловолди дастурида кўзда тутилган бир қатор масалалар юзасидан саволлар берилди. Улар асосан, номзод дастурида илгари сурилаётган мамлакатимизда автотранспорт воситаларининг кўпайиб бораётганлиги натижасида йўллар, катта шаҳарларнинг кўчаларида тирбандликлар вужудга келишига барҳам бериш мақсадида тегишли инфратузилмани доимий такомиллаштириб бориш, пиёдалар йўлакларини капитал таъмирлаш, экологик тоза, соғлом турмуш тарзига замин яратувчи велойўлакларни қуриш зарурлиги масаласи билан қизиқдилар. Шунингдек, аҳоли учун мақбул тиббий хизматдан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш масаласига эътибор қаратдилар.

    Насиба Ғафурова – “Қизил ярим ой” жамияти Жомбой туман бўлими бошлиғи:

    - Президентликка номзод Хатамжон Кетмоновнинг Сайловолди дастури билан яқиндан танишар эканман, унда аҳоли, айниқса, олис қишлоқ ҳудудларида бирламчи тиббий ёрдамдан қулай ва тез фойдаланиш имкониятини таъминловчи қишлоқ врачлик пунктлари тармоғини кенгайтириш, имтиёзли ва бепул асосда малакали тиббий-санитария ёрдами кўрсатилишини тартибга солувчи қонун ҳужжатларининг ижроси устидан тизимли назоратни кучайтириш лозим деб белгилаб қўйилгани, ўйлайманки, чекка ҳудудларда малакали тиббий ёрдам тизимини янада такомиллаштиради ва аҳолига ушбу йўналишда қулайлик яратиб беради.

    Шунингдек, фармацевтика корхоналари ва дорихона муассасалари фаолияти ҳамда дори-дармон воситалари нархи устидан давлат ва жамоатчилик назоратини кучайтириш, дори воситалари рекламасини чеклаш, асосий дори воситалари рўйхатидаги дори воситаларининг давлат тиббиёт муассасаларида мавжуд бўлиши ва айрим тоифадаги шахсларга дори воситаларининг имтиёзли берилишини таъминлаш устидан давлат ва жамоатчилик назоратини кучайтириш масаласи бугунги куннинг энг долзарб вазифаларидан бири дейиш мумкин ва шу жиҳатдан номзоднинг дастуридаги таклифларни ўринли ва асосли деб биламан.

    Пойтахт вилояти бўйлаб ташкил этилган ишончли вакил учрашувлари ҳам юқори савияда, қизғин савол-жавоб ва кўтаринки руҳда ташкил этилди. Номзоднинг Тошкент вилоятидаги ишончли вакили Меҳрож Дархонов вилоятнинг Бекобод тумани сайловчилари билан бўлган учрашувда тумандаги саноат корхоналари, ҳудуддаги аҳоли меҳнат манбаалари хусусида алоҳида тўхталди ва Сайловолди дастурида айнан бекободликларни ўйлантираётган муаммолар учун ечим бўлишга арзирли таклифлар илгари сурилаётганини таъкидлаб ўтди. Барча учрашувларда бўлгани каби, сайловчиларнинг номзоднинг таржимаи ҳоли ва дастури билан танишиб чиқиш асносида юзага келган фикр-мулоҳазалари тингланди.

    МатлубаҲожимуратова - “Бекобод ишчиси” газетаси муҳаррири ўринбосари:

    - Номзод дастурида илгари сурилган маҳаллий хомашё ва материалларни қайта ишлаш корхоналарининг ички ва ташқи бозорда рақобатбардош, юқори қўшимча қийматга эга истеъмол товарлари ишлаб чиқаришини молиявий ва иқтисодий рағбатлантириш, имтиёзли кредитлаш самарадорлигини ошириш, ўзи ишлаб чиқарган маҳсулот ҳисобига ички бозорни тўлдириш, нарх-наво ошишининг олдини олишга қаратилган товар ва хизматлар ишлаб чиқаришни ривожлантиришнинг ҳудудий дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари масъулиятини кучайтириш лозимлиги масаласи бекободликларни бефарқ қолдирмади, албатта. Зеро, саноат корхоналари, ишлаб чиқариш обьектлари туманимиз аҳолисининг асосий меҳнат манбааларидан бири десак, янглишмаймиз. Шу жиҳатдан ҳам мазкур масала биз сайловчиларнинг эътиборимизни тортди ва алоҳида долзарб аҳамият касб этди.

    Кичик бизнес, уй меҳнати, касаначилик ва оилавий тадбиркорликни янада ривожлантириш орқали хотин-қизлар бандлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш, меҳнат қонунчилигида аёлларга берилган ҳуқуқ ва қўшимча имтиёзлардан кенг фойдаланишлари учун янада мақбул шароитларни яратиш лозимлиги масаласи президентликка номзоднинг Андижон вилоятидаги ишончли вакили Абдулҳамид Нурматовнинг Бўз туманидаги сайловчилар билан бўлган учрашувида алоҳида тилга олинди.Номзоднинг ишончли вакили Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод – Хатамжон Кетмоновнинг Сайловолди дастури билан йиғилганларни таништирар экан,вилоят аҳли учун муҳим бўлган масала – аҳоли бандлигини таъминлашнинг мутлақо янги ва замонавий усулларини жорий қилиш, иш ўринларини ташкил этиш дастурининг сўзсиз бажарилиши устидан парламент назоратини кучайтириш масаласига эътиборни қаратди.

    Ёрмуҳаммад Абдураҳимов, Бўз тумани, Бўз шаҳарча фуқаролар йиғини раиси:

    - Биз сайловчилар учун бугунги сайловолди учрашувида иштирок этиш ва номзоднинг дастури билан яқиндан танишиш, албатта, ниҳоятда муҳим масаладир.Сайловолди дастурида илгари сурилаётган иқтисодиётнинг жадал ривожланиши ва янги иш ўринлари яратишнинг муҳим омили сифатида қурилиш соҳасини модернизация қилиш, қурилиш ташкилотларини кенг ривожлантириш, замон талабига жавоб берадиган мутахассислар, техник воситалар билан таъминланиш мақсадидатаклиф этилган вазифалар албатта, долзарб ва ўринлидир. Жумладан, қурилиш ташкилотларининг моддий-техник таъминотини яхшилаш, соҳага янги технологияларни жорий қилиш, малакали мутахассисларни ёллашга имконият берувчи шароитлар яратиш мақсадида солиқ юкини камайтириш зарурлигини албатта, муҳим деб ҳисоблаймиз.

    Президентликка номзоднинг Жиззах вилоятидаги шончли вакилиНосир Сиддиқовсайловчилар билан бўлган учрашувларда вилоятдамустақиллик йилларидаги ўзгаришлар ва янгиланишлар хусусида тўхталиб, бой табиий шарт-шароитга эга бу ҳудуд гўзал ва мафтункор табиати билан энг аввало, экотуризмнинг ривожланишига хизмат қилишини эътироф этди.

    Бахмал туманида бўлган учрашувида мафтункор табиат, мусаффо ҳаводан нафас олиб яшаётган халқнинг сиёсий онги ва тафаккури,  мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар, юрт келажагига нисбатан дахлдорлик туйғуси ниҳоятда юксак бўлиши табиий эканлигини ва бу ўз навбатида очиқ фуқаролик жамиятининг асосий шарти бўлиб, фуқароларнинг ҳоҳиш иродасини ифода этувчи сайловлар жараёнида муҳим аҳамият касб этиши алоҳида таъкидланди.

    Жумагул Каримова, Бахмал тумани, Ўсмат шаҳарчасида яшовчи пенсионер:

    - Президентликка номзоднинг Сайловолди дастури билан танишиш мобайнида айниқса, биз кекса авлод вакилларига алоҳида эътибор қаратилганига гувоҳ бўлдим. Дастурдаги нафақалар ва моддий ёрдамни асосан, кам таъминланган оилалар, моддий ёрдамга муҳтож кексалар ва болаларга йўналтириш, ижтимоий адолат, меҳр-оқибат, очиқлик ва ошкоралик тамойиллари асосида маҳалланинг аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш маркази сифатидаги ролини ошириб бориш чора-тадбирларини кўриш бўйича берилган таклифлар аҳолининг кекса вакилларига, ижтимоий ҳимояга эҳтиёжманд қатламларига берилган алоҳида эътибор намунаси деб биламан.

    Президентликка номзод Хатамжон Кетмоновнинг Наманган вилоятидаги ишончли вакили Дилором Абдураҳимова вилоятдаги мавжуд 12 та шаҳар ва туманнинг ўнтасида сайловчилар вакиллари билан учрашув мулоқотлар ўтказди. Ҳозиргача ўтказилган учрашув мулоқотларда икки мингдан зиёд сайловчилар қамраб олинди.

    Учрашув мулоқотлар сайловчилар вакилларининг фаол иштирокида кўтаринкилик касб этмоқдаки, унда Президентликка номзоднинг ЎзХДП дастурий мақсадларига асосланган сайловолди дастури сайловчилар томонидан эътироф этилиб, астойдил қўллаб-қувватланмоқда.

    Сайловчилар, айниқса, аҳолига коммунал хизматлар кўрсатиш тарифларининг давлат томонидан тартибга солинишини такомиллаштириш орқали коммунал хизматлар нархларини мақбуллаштириш,янги иш ўринлари яратишнинг муҳим омили бўлган қурилиш соҳасини модернизация қилишмасалаларига кенг эътибор қаратилгани юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини баён этмоқдалар.

    Мавлуда Маҳкамова, Мингбулоқ туманидаги 43-умумтаълим мактаби директори:

    - Хатамжон Кетмоновнинг сайловолди дастуридаги тараққиёт мезонлари жуда ҳаётий ва бизларни ўйлантираётган масалалардир. Номзодимизнинг айниқса, бепул ва имтиёзли тўловлар асосида фаолият кўрсатадиган давлат мактабгача таълим муассасалари тармоғини кенгайтириш, коллежлар ва академик лицейларни ўқув адабиётлари билан тўлиқ таъминлаш чораларини кўриш тўғрисидаги мақсадларини биз педагоглар астойдил қўллаб-қувватлаймиз.

    Қорақалпоғистон диёрива Қорақалпоқ аҳли ҳақида, Нукус шаҳридан бошлаб, туманлар марказлари, шаҳар ва қишлоқлар, ҳатто чекка овулларгача етиб борган ривожланиш ва ютуқларнинг асосий омили саҳро қуёши, гармсел ва изғирин шамолларида тобланган, оғир табиий шароитда ҳам ўз юртининг тупроғини кўзига тўтиё қилиб, келажакка ишонч билан яшаётган Қорақалпоғистон халқи эканлигини Президентликка номзод Хатамжон Кетмоновнинг Қорақалпоғистон Республикасидаги ишончли вакили Ҳалилла Ешимбетов туманларда ўтказган сайловчилар билан учрашувларида эътироф этди.

    Йирик корхоналарга касаначилик иш жойларини ташкил этиш бўйича мажбурий квоталар белгилаш орқали жисмоний имкониятлари чекланган шахслар (ногиронлар)ни касаначилик фаолиятига жалб қилишни кенгайтириш масаласи Элликқальа туманида бўлиб ўтган учрашувда қизғин муҳокама қилинди.

    Айша Матниязова, Элликқалъа тумани Археология ва тарих музейи директори:

    - Номзоднинг Сайловолди дастури билан танишганимизда шунга амин бўлдикки Сайловолди дастурдаги асосий устувор йўналиш, авваламбор, аҳолининг давлат ва жамият томонидан қўллаб-қувватлашга эҳтиёжманд қатламлари манфаатларини ҳимоя қилиш ҳисобланади. Айниқса, ногиронлар меҳнат қилиши учун ихтисослашган корхоналарни ташкил этишнинг аниқ механизмларини ишлаб чиқиш, жумладан, ушбу мақсадда давлатнинг марказлашган сармоялари ҳисобидан бундай корхоналар тармоғини ривожлантириш масаласи диққатимизни тортди.

    Сайловолди дастуридаги яна бир муҳим жиҳат– ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини тузишда жорий ва истиқболдаги ривожланиш йўналишларини тўғри ва аниқ белгилаш масаласидир. Чунки бизнинг ҳудудда сўнги йилларда янги соҳалар жорий этилмоқда, кўплаб янгидан янги корхоналар фолият бошламоқда. Мазкур корхоналарда эса ишлаш учун ўзига хос талаблар мавжуд бўлади. Бунинг учун ўзимизнинг йигит-қизларимиз орасидан малакали мутахассисларни етиштириб чиқариш лозим бўлади.

    Номзод Сайловолди дастурида жисмоний имконияти чекланган шахсларнинг ижтимоий ҳаётда тўлақонли иштирок этишларини таъминлаш, уларга қулай шарт-шароитлар яратиш учун ижтимоий объектларда ногиронларга махсус кириш йўлаги – пандуслар ҳамда уларга мослаштирилган пиёдалар йўлакчалари бўлишини таъминлаш, мавжуд барча бино ва иншоотларни ногиронлар кира олишлари нуқтаи назаридан хатловдан ўтказиш ҳамда йўлакчаларни ногиронларга мослаш бўйича махсус давлат дастурини қабул қилиш вазифаси келтириб ўтилганлиги билан аҳамиятлидир.

    Буюк Ипак йўлининг Марказий тармоқлари кесишган нуқталардан бири бўлган, дунё тамаддуни учун аҳамиятли қатор оламшумул ва буюк кашфиётлар заминиХоразм вилоятида ишончли вакил Раимберган Сабуровнинг сайловчилар билан учрашувлари ҳам кўтаринки руҳда ўтди.

    Хоразм элининг бугунги тараққиёти ва улуғлигининг асосий омили ушбу замин халқи азалдан фақат бугунги кунни эмас, балки узоқ келажакни кўзлаб иш тутиши ва бу олдимизда турган муҳим сиёсий жараён Ўзбекистон Республикаси Президентлигига сайловлар кунида муҳим аҳамият касб этиши ҳақидаги фикрлар ишончли вакилнинг Хива тумани сайловчилари билан бўлган учрашувда алоҳида тилга олинди.

    Вера Пак, Ўзбекистон қаҳрамони, партия фаоли:

    - Мен партиямиздан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзоднинг таржимаи ҳоли ва сайловолди дастури билан танишиб, шуни айтмоқчиманки, Сайловолди дастурда партия электорат манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган муҳим жиҳатлар билан бирга, бугунги ва эртанги иқтисодий тараққиёт учун муҳим бўлган жиҳатлар инобатга олинганлигини айтиб ўтмоқчиман. Айниқса, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасида фаолият юритаётган корхона ва ташкилотларда меҳнатга лаёқатли аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича саъй-ҳаракатларни фаоллаштириш, ушбу соҳаларга мамлакатда мавжуд бўлган бўш меҳнат ресурсларини фаол жалб этиш масаласи бугунги кунда албатта долзарб масаладир.

    Тижорат банкларининг инвестициявий лойиҳаларни молиялаштиришдаги иштирокини янада кенгайтириш, хўжалик юритувчи субъектларни кредитлаш тизимини соддалаштириш, макроиқтисодий вазиятдан келиб чиқиб, фоиз ставкаларини минимал даражада белгилаш, муаммоли қарзлар юзага келишига йўл қўймаслик ва банк хизматлари сифатини яхшилаш орқали уларнинг инвестициявий фаоллигини кучайтириш бўйича берилган таклифларни қўллаб-қувватлайман.

    Қашқадарё вилоятининг барча туман ва шаҳарлари сайловчилари билан Хатамжон Кетмоновнинг вилоятдаги ишончли вакили Олим Равшанов иштирокидаги учрашувларда сўзга чиққанлар номзоднинг сайловолди дастурига устувор масалалар юзасидан ўз фикрларини билдиришди. Жумладан, учрашувларда сўзга чиққанларуй-жойларнинг ижтимоий мақбуллигини таъминлаш мақсадида, давлат мулкини хусусийлаштиришдан олинадиган маблағларнинг бир қисмини тураржой фондини шакллантиришга йўналтириш механизмини такомиллаштириш бўйича илгари сурилган таклифларни қўллаб қувватладилар.

    Зебо Шодиева, Деҳқонобод туманидаги Агробизнес ва транспорт касб-ҳунар коллежи ўқитувчиси:

    Номзоднинг сайловолди дастурида ёшлар масаласига устувор вазифа сифатида ёндошилгани билан бир қаторда,аҳоли, айниқса, олис қишлоқ ҳудудларида бирламчи тиббий ёрдамдан қулай ва тез фойдаланиш имкониятини таъминловчи қишлоқ врачлик пунктлари тармоғини кенгайтириш масаласига ҳам алоҳида урғу берилган. Шунингдек, одамларни ташвишга солаётган муаммоларини ўрганиш ва уларни ҳал этишда амалий ёрдам кўрсатиш механизмларини янада такомиллаштириш, бу борада янги лойиҳалар, ташаббуслар билан чиқишни мақсад қилиб қўйилганлигини аълоҳида таъкидлаш лозим.

    Бухоро вилоятидаги ишончли вакил билан бўлган учрашувларда сўзга чиққанларНомзод Сайловолди дастурида миллий манфаатларга содиқлик, мамлакат мустақиллигини асраш ва мустаҳкамлаш, Ватан равнақи, юрт тинчлиги, халқ фаровонлигини таъминлаш, фуқаролараро ва миллатлараро ҳамжиҳатлик, ижтимоий барқарорликни сақлаш, Ўзбекистонни ривожланган демократик давлатлар қаторига қўшилиш, жаҳон ҳамжамиятида муносиб ўрин эгаллашга қаратилган қатор эзгу мақсадлар ўрин олганлигини алоҳида тилга олдилар.

    Саодат Юсупова, Шофиркон туман “Гулистон” МФЙ диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалар бўйича маслаҳатчи:

    - Хатамжон Кетмоновнинг дастурий ғояларидан келиб чиқиб, мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, электорат манфаатларини ҳимоя қилиш, ижтимоий тараққиётнинг муҳим масалалари тўғрисида ўз қарашлари, ёндашув ва тавсияларни жамиятга таклиф этиб келмоқда.

    Мамлакатимизда сиёсий партиялар ўз ҳаётий ғояларини илгари суриши, мамлакатни ривожлантириш стратегиясига нисбатан аниқ позицияга эга бўлиши демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш, ижтимоий-иқтисодий тараққиётни жадаллаштиришда муҳим ўрин тутмоқда.

    Хатамжон Абдураҳмановичнинг сайловолди дастурида бозор иқтисодиёти ижтимоий йўналтирилган ва энг аввало, жамият манфаатлари химоясига қаратилган бўлиши кераклиги қаътий белгилаб қўйилган. Хусусан, иш билан таъминланмаган аҳоли бандлигини таъминлаш, саноат, ишлаб чиқаришни янада ривожлантиришга кўмаклашиш, коммунал хизматлар кўрсатишнинг самарасини янада ошириш, таълим ва соғликни сақлаш соҳаларини янада такомиллаштириш ҳамда яна бир қатор долзарб вазифалар белгиланган.

    Хулоса ўринда алоҳида эътироф этиш жоизки, мустақилликнинг илк кунларидан бошлаб дунё тажрибасини ҳар томонлама ўрганиш асосида мамлакатимизда ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётига асосланган очиқ демократик давлат барпо этиш  борасида амалга оширилган ишлар фуқаролар томонидан қўллаб-қувватланаётгани ҳамда бу борадаги ислоҳотлар истиқболига эътибор юқори эканини ўтказилаётган учрашувларда яна бир бор ўз исботини топмоқда.

    Реклама ҳуқуқи асосида

    01.12.2016, 13:58   Изоҳ (0)   3992
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Содиқ Сафоев: демократлаштиришсиз иқтисодий юксалиш бўлмайди

    01.12.2016, 13:43

    Ўзбекистонда сайлов жараёнига ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш ишлари олиб борилмоқда

    01.12.2016, 13:17

    Остона шаҳрида Ўзбекистон-Қозоғистон савдо уйи очилди

    01.12.2016, 11:46

    Ўзбекистон Президенти сайловида «Жимлик куни» қачондан бошланади?

    01.12.2016, 11:31

    Шавкат Мирзиёевнинг ишончли вакили Янгиқўрғон тумани сайловчилари билан учрашди

    01.12.2016, 09:33

    500 дан ортиқ иштирокчи қатнашган кўрик-танловда йилнинг энг фаол ёш журналистлари аниқланди

    01.12.2016, 09:22
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонлик инстаблогер саҳифасидаги фолловерлари сони камайгани туфайли ўз жонига қасд қилди

    Лайфстайл | 10 май, 23:30

    Ўзбекистонда бир йилда тадқиқотлар учун қанча пул ажратилгани маълум қилинди

    Ўзбекистон | 10 май, 23:10

    Ўзбекистон ва Россия ҳарбий ҳамкорлик режасини имзолади

    Ўзбекистон | 10 май, 22:45

    Суперлига. “Пахтакор” Тошкентда “Бухоро”ни тор-мор этди

    Спорт | 10 май, 22:27

    Дунёга машҳур видеоблогер Mr Beast ўзбек тилини биладиган координатор изламоқда

    Ўзбекистон | 10 май, 22:25

    Юлдузлардан кўпроқ топади: Зендая, Бейонсе ва Рианна стилистларининг гонорари қанча?

    Лайфстайл | 10 май, 22:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.