Сиёсий қолип кўчмаса, иқтисодий ўсишга эриша олмаймиз. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ташқи сиёсий масалалар бўйича қўмитаси раиси Содиқ Сафоев маълум қилди, деб ёзади «Сайлов.уз-2016» пресс-клуби.
«Хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватловчи қонунлар яратилмаса, инсон ҳуқуқлари, тадбиркорлар ҳуқуқлари кафолатланмаса, инвесторлар учун қулай иқлим яратилмаса, яъни демократлаштиришсиз иқтисодий юксалиш бўлмайди», — деди Сафоев.
«Сиёсий модернизация ҳокимиятнинг барқарор тақсимланиши, ҳокимиятнинг учта тармоғи ўртасидаги қарама-қаршилик тизимини яратишдан бошланади. Бусиз замонавий жамият ҳақида гапириб бўлмайди», — дея қўшиб қўйди Сенатнинг ташқи сиёсий масалалар бўйича қўмитаси раиси.
Изоҳ (0)