• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +39°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон Президенти сайловида «Жимлик куни» қачондан бошланади?

    «Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ, сайлов куни ва овоз бериш бошланишига бир кун қолганида сайловолди ташвиқотига йўл қўйилмайди. Жорий йилги Президент сайлови 4 декабрь куни бўлиб ўтишини инобатга оладиган бўлсак, 3—4 декабрь кунлари сайловолди ташвиқоти тақиқланади. Тошкент давлат юридик университети профессори, юридик фанлар доктори И.Тултеев «Дарё»га бу ва бошқа чекловлар ҳақида қуйидагиларни маълум қилди. 

    Foto: UZ24

    Фото: UZ24

    — Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида сайловчилар хоҳиш-иродасини эркин билдиришига таъсир кўрсатишга йўл қўйилмаслигига оид масалалар аниқ тартибга солинган. Бунда, айниқса, сайловолди ташвиқоти фаолиятини олиб боришнинг усул ҳамда шакллари чекланишига алоҳида эътибор қаратилган. Бу чекловлар сайловчиларни ноҳалол ташвиқотдан, жумладан, жамоатчилик фикрига ноқонуний таъсир кўрсатишнинг «қора» технологиялар, деб номланган ва бошқа усулларини қўллашдан ҳимоялашга қаратилган.

    «Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ, овоз бериш кунига қадар қолган 5 кун ичида, шунингдек, овоз бериш куни жамоат фикри сўровлари натижаларини, сайлов натижалари прогнозларини ва ўтказилаётган сайлов билан боғлиқ бошқа тадқиқотларни нашр этиш (эълон қилиш), шунингдек уларни умумий фойдаланишдаги ахборот-телекоммуникация тармоқларига (шу жумладан, Интернет тармоғига) жойлаштириш тақиқланади. Шу билан бирга, кузатувчиларга сайловчилардан улар кимни ёқлаб овоз берганликларини суриштириш ёки сайловчиларга бюллетенга белги қўйишда бирон-бир тарзда ёрдам кўр­сатиш ман этилади.

    Амалиётда овоз бериш жараёни ҳали давом этаётган пайтда ҳам сўровнинг дастлабки натижалари эълон қилинади. Шубҳасиз, бу жамоатчилик фикрига муайян таъсир кўрсатмасдан қолмайди. Шунинг учун ҳам сўнгги пайтларда сайлов натижаларига ноқонуний таъсир кўрсатишнинг бундай амалиётини танқид қилиш тобора кучайиб бораётгани тасодиф эмас. Айрим экспертларнинг маълум қилишича, сайловчиларнинг бир қисми ўз партияси ёки номзоди ҳақида салбий прогнозни билгач, сайловга бормасликка қарор қилади, чунки у бунда маъно кўрмайди. Овоз бериш расмий натижаларининг «эгзит-полл» натижаларидан фарқ қилиши айрим ҳолларда сайлов натижаларининг бекор қилинишига ва такрорий сайловлар ўтказилишига, жиддий сиёсий можароларга олиб келади.

    Ўзбекистонда сайлов кампанияси пайтида жамоатчилик фикри сўрови натижаларини эълон қилиш тартибининг чегаралангани сайловчига ўз мустақил фикрини шакллантириш имконини беради. Бундан ташқари, ушбу чеклов овоз беришнинг яширинлиги тамойилини таъминлайди. Боз устига, сиёсий партиялар кузатувчилари ҳам, хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар кузатувчилари ҳам етарли даражада кенг ҳуқуқларга эга.

    Шуни қайд этиш керакки, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига мувофиқ, жамоатчилик фикри сўровлари натижаларини, сайлов ёки референдум натижалари тахминларини, шунингдек сайлов ёки референдум билан боғлиқ бошқа тадқиқотларни чоп этиш (эълон қилиш) тартибини бузиш мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг 15 баробаридан 20 баробаригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

    Муҳим аҳамиятга эга бўлган яна бир чекловлардан бири бевосита овоз бериш кунидан олдин «жимлик куни» белгиланишидир. Мамлакатда шу кунларда сайловолди ташвиқоти қизғин паллага кирди. Айниқса, сайлов куни яқинлашгани сари ташвиқот тобора жадаллашмоқда. Номзодлар телевидение, радио орқали, босма оммавий ахборот воситалари саҳифаларида, интернетда ўз таклифларини илгари сурмоқда. «Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ, сайлов куни ва овоз бериш бошланишига бир кун қолганида сайловолди ташвиқотига йўл қўйилмайди. Жорий йилги Президент сайлови 4 декабрь куни бўлиб ўтишини инобатга оладиган бўлсак, 3—4 декабрь кунлари сайловолди ташвиқоти тақиқланади.

    «Жимлик куни» сайловчиларга қайси номзодга мойиллигини мустақил аниқлаб олиш имконини беради. Бунда у сайловолди ташвиқотидан холи равишда босиқлик билан у ёки бу номзод учун овоз бериш мақсадида онгли қарор қабул қилади.

    3 декабрь кириб келиши билан сайловолди ташвиқоти даври тугайди. Шу кундан эътиборан овоз бериш якунлангунига қадар оммавий ахборот воситаларида сайловолди ташвиқоти тақиқланади, бошқа турдаги сайловолди ташвиқотини олиб боришга йўл қўйилмайди.

    Қонунчиликка биноан, «жимлик куни»гача номзодларга овоз беришга чақирадиган ташвиқот материаллари олиб ташланиши керак. Қонунда белгиланган тартибда жойлаштирилган босма ташвиқот материаллари — варақалар, плакатлар ва бошқалар жамоат гавжум бўладиган жойларда сақланмаслиги лозим. Бинолар, иншоотлар, ташқи реклама воситалари ва бошқа жойларга жойлаштирилган сайловолди ташвиқоти материаллари участка сайлов комиссиялари аъзолари, сиёсий партиялар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари вакиллари томонидан олиб ташланади. Сайловолди ташвиқоти материалларини олиб ташлаш овоз бериш бошланишидан икки кун аввал соат 20:00 да бошланади ва овоз бериш кунига бир кун қолганида соат 06:00 да якунланади. Шундан келиб чиқиб, сайловга бир кун қолганда ҳеч бир жамоат жойида ташвиқот материали бўлмаслиги лозим.

    Шу ўринда номзодларнинг автобиографик маълумотлари ва уларнинг сайловолди дастурлари тўғрисидаги Марказий сайлов комиссиясининг ахборот материаллари сайловолди ташвиқоти материаллари ҳисобланмаслигини қайд этиш жоиз. Сайлов комиссиялари аъзолари партия рамзлари туширилган кийим кийиши, кўкрак нишони тақиши ва бошқа белгилардан фойдаланиши тақиқланади.

    «Жимлик куни»да рухсат бериладиган ягона ташвиқот тадбири сайловчиларни овоз беришга чорлашдир.

    Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 515-моддасида сайловолди ташвиқоти олиб бориш шартлари ва тартибини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик кўзда тутилган. Жумладан, сайловолди ташвиқоти олиб бориш шартлари ва тартибини номзод, ишончли вакил, сиёсий партия вакили, мансабдор шахс томонидан бузиш энг кам иш ҳақининг етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

    Қонунга мувофиқ, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ҳамда бошқа давлат органлари ноқонуний сайловолди ташвиқоти фаолиятига барҳам бериш, ёлғон ва ноқонуний босма, кўргазмали, аудиовизуал ҳамда бошқа ташвиқот материаллари тайёрланишининг олдини олиш, уларни олиб қўйиш, ушбу материалларни тайёрлаганларни аниқлаш, шунингдек, аниқланган ҳолатлар ва кўрилган чоралар ҳақида тегишли сайлов комиссияларини зудлик билан хабардор қилиши керак.

    Қонунчиликда бундай чекловларнинг мустаҳкамлаб қўйилиши сайловчиларга овоз бериш куни арафасида ноқонуний таъсир кўрсатиш шаклидаги турли суиистеъмолликларнинг олдини олади. Улар умумэътироф этилган халқаро стандартларга, шу жумладан, Венеция комиссиясининг сайлов масалаларига оид кодекси, БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича қўмитаси ҳужжатлари, Инсонийлик мезони бўйича Копенгаген кенгашининг якуний ҳужжатига тўлиқ жавоб беради ва фуқароларнинг ўз хоҳиш-иродасини эркин билдириши принципини рўёбга чиқаришга хизмат қилади.

    Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.

    01.12.2016, 11:31   Изоҳ (0)   42311
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёевнинг ишончли вакили Янгиқўрғон тумани сайловчилари билан учрашди

    01.12.2016, 09:33

    500 дан ортиқ иштирокчи қатнашган кўрик-танловда йилнинг энг фаол ёш журналистлари аниқланди

    01.12.2016, 09:22

    ОИТС билан хасталанган ўзбекистонлик ота-онадан туғилган соғлом бола, Душанбега парвоз қиладиган «Ўзбекистон ҳаво йўллари», Асадни ағдариш ниятидаги Эрдўғон ва кун...

    30.11.2016, 20:13

    Ўзбекистонда ОИТСга чалинган икки бемор турмуш қурди ва соғлом фарзанд кўрди

    30.11.2016, 15:39

    Сарвар Отамуратовнинг ишончли вакили Нарпай тумани сайловчилари билан учрашди

    30.11.2016, 15:22

    «Ақл бовар қилмайди!». Оқсарой олдидаги ярим километрлик йўлдан бемалол ўтган ҳайдовчилар ўз таассуротлари билан ўртоқлашди

    30.11.2016, 12:43
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади

     

    Тавсия этамиз

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Барселона” 2026 йилда Ҳарри Кейнни сотиб олади

    Спорт | 9 август, 16:04

    “Украина ўз ҳудудларидан воз кечишни хоҳламаяпти” — Зеленский

    Дунё | 9 август, 16:00

    “Гарри Поттер” фильмлари қандай суратга олинган: франшиза ҳақида қизиқарли фактлар (фото)

    Кино | 9 август, 15:35

    Хитойда реалистик роботлар сотиладиган янги дўкон очилди (фото)

    Дунё | 9 август, 15:05

    Нега аёллар эркакларга қараганда кўпроқ ухлаши муҳим?

    Аёллар саҳифаси | 9 август, 14:45

    Тошкентда ниқоб таққан шахслар банкоматни ўғирлаб кетмоқчи бўлди

    Ўзбекистон | 9 август, 14:30

    Зеленский “бирор нарсани имзолашга” тайёр туриши керак — Трамп

    Дунё | 9 август, 14:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.