Футбол бўйича Ўзбекистон Кубоги финалида Қаршининг «Насаф» жамоасини мағлуб этган «Локомотив» «олтин дубл» қайд этди. Бир неча кун аввал «темирйўлчилар» мамлакат чемпионатида ҳам олтин медални қўлга киритганди.
Учрашувдан кейин «Championat.asia» нашри ҳар икки клуб вакилларининг ўйин ҳақидаги фикрлари билан қизиқди.
Андрей Микляев — «Локомотив»
«Ўйин асабий кечди. Учрашувда ҳар иккала жамоа футболчилари кўплаб хатоларга йўл қўйди. ‘Локомотив’ ажойиб мавсумни ўтказди. Бунинг учун клубдаги барчани табриклайман. Бу билан тўхтаб қолиш йўқ».Рўзиқул Бердиев — «Насаф»
«Рақиб бизга нисбатан тажрибали чиқди. Уларни ғалаба билан табриклайман. Балки биз кўпроқ югурдандирмиз, аммо улар биздан кўра ақллироқ ўйнади. Мағлубиятда футболчиларни айблай олмайман. Улар қўлларидан келганини қилди».Темурхўжа Абдухолиқов — «Локомотив»
«Бугун яхши ўйнамаган бўлсак-да, ғалабага эришдик. Тарихда натижа қолади. Мавсум олдидан олдимизга қўйилган вазифаларни деярли уддаладик. Бундан хурсандмиз».Фозил Мусаев» — «Насаф»
«Ёмон ўйин кўрсатмадик. 1 та хато қилдик ва 1 та гол ўтказдик. Шунчаки рақиб бу йил стабил ўйин намойиш қилди».Икром Алибоев — «Локомотив»
«Қийналдик, финал ҳеч қачон осон бўлмайди. Ғалабанинг асосий омили — йил бўйи қилинган меҳнат. Бугунги ҳаракатларимдан кўнглим тўлмади. Мен бундан яхшироқ ўйнай оламан».
Изоҳ (0)