Колумбияда 29 ноябрга ўтар кечаси ҳалокатга учраган самолётнинг борт ўзиёзарлари топилди. Колумбия фуқаро авиацияси Twitter’даги саҳифаси орқали иккита «қора қути» қониқарли ҳолатда эканини маълум қилди, деб хабар бермоқда «РБК».
Боливиянинг Lamia авиакомпаниясига тегишли ҳаво кемаси Боливиянинг Санта-Крус-де-ла-Сьерра шаҳридан Колумбиянинг Медельин шаҳрига йўл олаётган эди. Самолёт Рионегро шаҳри яқинида ҳалокатга учради.
Лайнер бортида 72 йўловчи ҳамда 9 нафар экипаж аъзоси бўлган. Самолёт ичида футбол бўйича Бразилия А сериясида ҳаракат қилаётган «Шапекоэнсе» клубининг 27 футболчиси бўлгани ҳам хабар қилинганди.
Сўнгги маълумотларга кўра, «Шапекоэнсе» клубининг икки футболчиси – захира дарвозабони Жексон Фоллманн ва ҳимоячи Алан Рушель тирик қолган. Қутқарувчилар томонидан тирик топилган жамоанинг асосий посбони Данило кейинроқ шифохонада жон берди.
Қайд этиш жоиз, Бразилияда Колумбиядаги авиаҳалокат қурбонлари хотирасига мотам эълон қилинди.Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)