Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тошкентда 29 ноябрь куни Афросиёб кўчасининг Оқсарой қароргоҳи олдидан ўтган, Рашидов ва Бешёғоч кўчаларини боғловчи қарийб ярим километрлик бўлаги транспорт ҳаракати учун очилди.

Фото: Facebook / «Водители Ташкента»

Фото: Facebook / «Водители Ташкента»

Мазкур янгилик ҳайдовчилар томонидан хурсандчилик билан қарши олинди. Улар Facebook’даги «Водители Ташкента» ва «Водители Ташкента (Drivers.uz)» гуруҳларида ўз таассуротлари билан ўртоқлашган.

Фото: Facebook / «Водители Ташкента»

Фото: Facebook / «Водители Ташкента»

«Ақл бовар қилмайди. Лекин яхши ва қулай!», — деб ёзади бу йўлдан ўтиш вақтида Оқсарой қароргоҳини ҳам суратга туширишга улгурган ҳайдовчилардан бири.

Фото: Facebook / «Водители Ташкента (Drivers.uz)»

Фото: Facebook / «Водители Ташкента (Drivers.uz)»

«Ур-ре, ҳозиргина бу йўлдан ўтдим — ҳеч ким тўхтатмади!», — дейди яна бир фойдаланувчи.

Йўл очилган куни ундан ўтиб кўрган бошқа бир фойдаланувчи эса: «Бутун умр ўзимни Президентдек ҳис қилиб кўришни хоҳлардим», — деб, йўлдан сурат улашган.

Фото: Facebook / «Водители Ташкента (Drivers.uz)»

Фото: Facebook / «Водители Ташкента (Drivers.uz)»

«Водители Ташкента» фойдаланувчиларининг ёзишича, Афросиёб кўчасининг бу қисми 1999 йилдан бери ёпиқ эди. Кўпчилик «бу йўл қачон ёпилган эди», деган саволга «эслолмайман», деб жавоб берган.

Фото: Facebook / «Водители Ташкента (Drivers.uz)»

Фото: Facebook / «Водители Ташкента (Drivers.uz)»

Фойдаланувчилар Оқсарой олдидаги йўлдан нафақат фотолар, балки видеолар ҳам улашган. Фойдаланувчилардан бири бу воқеага: «Йўлларни либераллаштириш ҳам бошланди», — деб таъриф берган.

«Водители Ташкента» ва «Водители Ташкента (Drivers.uz)» аъзолари Тошкентдаги аввал ёпилган ёки транспорт ҳаракати чекланган бошқа кўча ва йўллар ҳам очилишига умид билдирган.

Хусусан, Марказ-5 мавзесидан Мустақиллик майдонига олиб чиқиладиган йўл қайта тикланса, Олой бозори олдидаги тирбандлик қисман ечилиши айтилган.

Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
“Барселона” MLS вакилини рўйхатдан ўтказишда 18 сония кеч қолган 
Дунё
Францияда поездда кетаётган йигит ўзини портлатиб юбориш билан таҳдид қилди
Бизнес
Хитой, Корея ва Қозоғистон: Ўзбекистонга энг кўп “иномарка”лар қаердан олиб келингани маълум бўлди