Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Охирги бир йилда Буюк Британия пляжларига ташлаб кетиладиган пластик пакетлар миқдори сезиларли даражада камайди. Бу ҳақда Бирлашган Қироллик денгиз муҳитини асраш жамияти баёнот тарқатди, деб хабар беради «ТАСС».

Фото: Lauren Eyles

Фото: Lauren Eyles

Охирги ҳисоботга кўра, қирғоқ чизиғининг ҳар 100 метрига еттитадан пакет тўғри келади, бу эса 2015 йилдагидан 40 фоизга камроқдир — унда бу кўрсаткич 11 тага тенг эди.

Бундан ташқари, бу охирги ўн йил ичидаги энг паст кўрсаткичдир.

Умуман олганда, ҳисобот даврида Буюк Британия пляжларида чиқиндилар миқдори 4 фоизга камайди.

Мутахассисларнинг фикрича, бундай натижага эришилишининг асосий сабаби бир йил муқаддам ҳукумат супермаркетларга харидорлардан пластик пакетлар учун донасига камида беш пенс миқдорида тўлов ундириш мажбуриятини киритгани бўлди. Бирлашган Қироллик денгиз муҳитини асраш жамияти мазкур солиқни жорий этишнинг асосий тарафдорларидан бири эди.

Солиқ жорий этилганидан кейинги ярим йил ичида Буюк Британия супермаркетларида пластик пакетларга бўлган талаб 85 фоизга қисқариб, уларнинг сотилиш кўрсаткичлари 7 миллиарддан 500 миллион донага тушди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
“Гулжа қирғини” — уйғурларни ўлдиришни бошлаган Хитой, чеченларни оммавий ўлдирган рус ОМОНи ва водород бомбасини ботқоққа ташлаган АҚШ самолёти. Кун хронологиясид...
Маҳаллий
Тошкент вилоятида автокран қулаши оқибатида машинист вафот этгани юзасидан жиноят иши қўзғатилди
Маҳаллий
“Тез ёрдам машинаси 5 йилда икки бараварга кўпайди, битта чақирув дориси 640 сўмдан 7,5 минг сўмга ошди”. “Дарё” тиббиётдаги ўзгаришларни Наманган вилояти мисолида...