Футбол бўйича Бразилия терма жамоаси сафида икки карра Конфередациялар Кубоги ғолиби бўлган Жулио Баптиста 2017 йили Россия бўлиб ўтадиган мазкур турнирнинг совринини намойиш қилди, деб хабар бермоқда «ТАСС».
Россиянинг Қозон шаҳрида 26 ноябрь куни Конфедерациялар Кубоги—2017 турнирига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Унга кўра ра жамоалар гуруҳларга қуйидагича тақсимланди:
«А» гуруҳи: Россия, Янги Зеландия, Португалия, Мексика;
«B» гуруҳи: Африка чемпиони, Чили, Австралия, Германия.
Маълумот учун, Конфедерациялар Кубоги—2017 турнирининг мукофот жамғармаси 20 миллион долларни ташкил қилади.
Эслатиб ўтамиз, Конфедерациялар Кубоги 2017 йилнинг 17 июнидан 2 июлига қадар Москва, Санкт-Петербург, Сочи ва Қозон шаҳарларида ўтказилади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)