Англия футбол ассоциацияси (FA) мамлакатнинг иккинчи лигаси – Чемпионшипда ҳаракат қилаётган «Ньюкасл» клуби ярим ҳимоячиси Жек Колбэкни тотализаторда ўйнагани учун 25 минг фунт миқдорида жаримага тортди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Колбэк 2016 йилнинг 28 март куни бўлиб ўтган футбол ўйинига пул тиккани маълум бўлди. FA 2014 йили футболчи ва мураббийларга ҳар қандай футболга оид ҳодисаларга пул тикишни тақиқлаган эди.
Маълумот учун, жорий мавсумда Жек Колбэк «Ньюкасл» сафида 11 ўйинда майдонга тушди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)