Япония Иқтисодиёт, савдо ва саноат вазирлиги «Фукусима-1» АЭСдаги авария оқибатларини бартараф этиш ва жабрланганларга товон пули тўлаш учун кетадиган харажатларни 20 триллион иенадан (180 миллиард доллар) ортиққа баҳоламоқда. Бу ҳақда 27 ноябрь, якшанба куни Nikkey газетаси маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Фожиа оқибатида жабрланганлар, жумладан, зарарланган ҳудудларни тарк этишга мажбур бўлган тадбиркорлар, сайёҳлик компанияларига тўланадиган товон пулининг умумий қиймати 8 триллион иенага (72 миллиард доллар) етади. Ушбу суммага фожиадан сўнг тўлаб берилган маблағлар ҳам киради.
Қолган пулларни АЭСдаги авария оқибатларини бартараф этишга сарфлаш режалаштирилмоқда. Харажатларнинг бир қисмини «Фукусима-1» АЭСнинг оператори — Tokyo Electric Power энергетика компанияси қоплаб беришга мажбур. Бунинг учун унга 9 триллион иена (81 миллиард доллар) миқдоридаги фоизсиз кредит ажратилиши мумкин.
Изоҳ (0)