Россиянинг Қозон шаҳрида 26 ноябрь, шанба куни футбол бўйича 2018 йилги жаҳон чемпионатидан бир йил аввал ўтказиладиган Конфедерациялар Кубоги—2017 турнирига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.
Турнирда Россия термаси мезбон сифатида, Германия эса амалдаги жаҳон чемпиони сифатида иштирок этади. Шунингдек, ўз қитъасининг чемпионлари сифатида Чили, Мексика, Португалия, Австралия, Янги Зеландия ташриф буюради. Африка Миллатлар Кубогининг февраль ойида аниқланадиган ғолиби улар қаторига қўшилади.
«Sports.ru»нинг маълум қилишича, қуръа натижасига кўра жамоалар гуруҳларга қуйидагича тақсимланди:
«А» гуруҳи: Россия, Янги Зеландия, Португалия, Мексика;
«B» гуруҳи: Африка чемпиони, Чили, Австралия, Германия.
Маълумот учун, Конфедерациялар Кубоги—2017 турнирининг мукофот жамғармаси 20 миллион долларни ташкил қилади.
Россия Конфедерациялар Кубоги—2017 учун чипталар савдосини бошлади
«Красава» номини олган Конфедерациялар Кубоги—2017 нинг расмий тўпи намойиш этилди
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)