АҚШ Миср хавфсизлигини қўллаб-қувватлайди ва терроризмга қарши курашиш мақсадида ҳамкорликни давом эттиради. Бу ҳақда АҚШ Давлат департаменти матбуот хизматининг раҳбари Жон Кирбининг ёзма баёнотида маълум қилинди, деб ёзади «ТАСС».
Баёнот 25 ноябрь, жума куни ИШИД террорчилик гуруҳининг жангарилари Миср Қуролли кучларининг Синай ярим оролидаги назорат-ўтказиш пунктидаги ҳужуми муносабати билан тарқатилган.
Кирбининг сўзларига қараганда, АҚШ жавобгарликни ИШИД зиммасига олган мазкур ҳужумни қоралайди. АҚШ ташқи сиёсат бошқармасининг расмий вакили теракт оқибатида ҳалок бўлган Миср ҳарбий хизматчиларининг қариндош ва яқинларига ҳамдардлик билдирди.
Охирги маълумотларга кўра, экстремистларнинг Синай шимолидаги назорат-ўтказиш пунктига ҳужуми оқибатида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг сони 11 нафарга етган.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)