Голливуд юлдузи Стивен Сигал 25 ноябрь куни Россия президенти Владимир Путин билан учрашиб, шахсан давлат раҳбарининг қўлидан РФ фуқароси паспортини олади. Бу ҳақда Кремль расмий вакили Дмитрий Песков баёнот берди, деб хабар қилади «РБК».
«Бугун президентнинг бир қанча ишчи учрашувлари режалаштирилган. Унинг ҳузурига бугун Стивен Сигал кириб, Россия паспортини олади», — деди Песков.
Ноябрь ойининг бошида Россия фуқаролигини олган Стивен Сигал бир муддат илгари Москвага ташриф буюргани маълум бўлди.
Изоҳ (0)