Самвел Бабаян устозлик қилаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси октябр ойи якунига кўра ФИФА рейтингида 48-ўринни эгаллаганди. Ноябрга келиб эса жамоа 62-ўринга қараб шўнғиди.
Бу Осиё мамлакатлари орасида Эрон, Жанубий Корея, Япония, Австралия, Саудия Арабистонидан кейинги олтинчи кўрсаткичдир. Қитъада энг яхши натижани қайд этиб турган Эрон ФИФАнинг 30-ўрнини банд этди. Жанубий Корея эса 37. ЖЧ—2018 йўлидаги рақиблардан Хитой 83, Қатар 88, Сурия 94-ўрин билан бормоқда.
Изоҳ (0)