Европа Чемпионлар Лигаси турнирида илк бор иштирок этаётган Англиянинг амалдаги чемпиони «Лестер» мағлубиятсиз юришини давом эттирди.
Биринчи даврадаги барча ўйинни ўз фойдасига ҳал қилган Клаудио Ранери жамоаси, 2-даврани Копенгагендаги дуранг билан бошлаганди. Бу сафар эса Бельгиянинг «Брюгге» клуби таслим этилди. Натижада «Лестер» муддатидан аввал гуруҳ пешқадамлигини тўла ҳал этди.
Навбатдаги турни инглизлар Португалияда «Порту»га қарши ўтказади. Ушбу ўйиндаги эҳтимолий очко йўқотиш «Порту»ни гуруҳда қолдириб юбориши мумкин. Бунинг учун «Копенгаген» Бельгиядан ғалаба билан қайтиши керак бўлади.
Европа Чемпионлар Лигаси «G» гуруҳи. 5-тур 22 ноябрь, сешанба
Изоҳ (0)