АҚШнинг амалдаги президенти Барак Обама охирги марта Президент озодлик медалларини эгаларига топширди. Бу ҳақда, The New York Times нашрига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
АҚШнинг олий фуқаролик мукофоти хавфсизлик, маданият, АҚШ миллий манфаатлари ҳимояси ва бошқа соҳалардаги ютуқлар учун топширилади. Жорий йилда таниқли артистлар, спортчилар ва олимлар унга сазовор бўлди. Улар орасида актёрлар Том Хэнкс, Роберт Редфорд, Роберт Де Ниро, телебошловчи Элен Деженерес, баскетболчилар Майкл Жордан ва Карим Абдулжаббор, шунингдек, хайрия фаолияти билан машҳур Билл ва Мелинда Гейтслар бор.
«Ушбу саҳнада турган барча менга кучли таъсир ўтказди. Бу одамлар менга ҳозирги даражага етишимга ёрдам берди, менга президентлигим ҳақида ўйлашга ёрдам берди», — таъкидлади Обама табрик нутқида.