Мексикалик рассом Фрида Калонинг шу пайтгача йўқолган деб ҳисоблаб келинган ва аукционга қўйилмаган картинаси Sotheby’s кимошди савдосида 1,8 миллион долларга сотилди. Бу ҳақдаги маълумот кимошди савдоси уйи сайтига жойлаштирилган.
Калонинг энг биринчи ишларидан бири «Маржон таққан қиз» 1929 йилда чизилган деб ҳисобланади. Рассом ҳаётлигида фотограф Лола Альварес томонидан олинган оқ-қора сурат орқали картинанинг мавжудлиги ҳақида экспертларга маълум бўлган.
Портрет 1955 йилдан буён Калифорнияда, муаллифнинг собиқ ёрдамчиси уйида бўлган. Унга суратни Калонинг турмуш ўртоғи Диего Ривера совға қилган.
Фрида Кало Лотин Америкасининг энг қиммат рассоми деб топилган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)