Буюк оятуллоҳ Абдулкарим Мусавий Ардабилий Теҳронда 90 ёшида вафот этди. Бу ҳақда, Эрон телевидениесига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Охирги бир неча кун мобайнида оятуллоҳ Теҳрондаги клиникалардан бирида комада ётган эди. У бир муддат илгари оғир юрак хуружини бошдан кечирган эди.
Мусавий Эрон асосчиси имом Руҳуллоҳ Мусавий Ҳумайнийнинг яқин сафдошларидан бири эди. 1979 йилги ислом инқилобидан сўнг у юқори давлат лавозимларини эгаллаб келди, жумладан, 1981–1989 йилларда Эрон суд ҳокимиятига бошчилик қилди. Умрининг сўнгги йилларини Мусавий Ардабилий диний марказ бўлмиш Қумда ўтказди. У ерда буюк оятуллоҳ илоҳиёт билан шуғулланди.
Изоҳ (0)