Эркин кураш бўйича ўсмирлар ўртасида Миср ва Африка чемпиони, 2016 йилги жаҳон чемпионатининг бронза медали соҳибаси Рим Маҳдийнинг отаси ўз қизини ўлдиришда айбланмоқда. Исмоилия шаҳри прокуратураси уни ҳибсга олиш учун рухсатнома берди, деб хабар қилади «ТАСС».
Терговчиларнинг фикрига кўра, эркин кураш бўйича 1959 йилги жаҳон чемпиони Маҳдий Кабурия қизи машғулотларни ўтказиб юборгани боис уни уриб ўлдирган. Марҳум қизнинг онаси Кабурия қизини машғулотларни ўтказиб юборгани ҳамда вақтини ижтимоий тармоқларда ўтказгани учун калтаклаб келганини айтди.
Қизнинг ҳалок бўлгани ҳақида 19 ноябрь куни маълум қилинди. Даставвал журналистлар Рим Маҳдийни Исмоилия шаҳрида машина уриб кетганини хабар қилди. Ўша куни қиз дафн этилди. Аммо янги фактлар юзага чиққани боис прокуратура аутопсия ўтказиш учун танани қазиб олишга кўрсатма берди.
Изоҳ (0)