Россия ва АҚШ барча турдаги ядро қуролларини қисқартириш бўйича музокараларни қайта йўлга қўйиши лозим. Бу ҳақда БМТ бош котиби Пан Ги Мун қуролсизланиш мавзусида Нью-Йорк университетида чиқиш қила туриб маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Жорий йил якунида БМТ маъмуриятининг раҳбари лавозимини тарк этаётган Пан Ги Мун халқаро алоқаларни прогрессив қуролсизлантириш орқали барқарор глобал хавфсизликка эришиш концепциясини таклиф қилди.
У асосий вазифа инсоният учун катта хавф туғдиришда давом этаётган ядро қуролини йўқ қилишдан иборат эканлигини маълум қилди.
«Шу муносабат билан дунё бўйича энг йирик ядро арсеналига эга бўлган Россия Федерацияси ва Қўшма Штатлар барча турдаги ядро қуролларини қисқартириш бўйича ҳақиқий мулоқотни янгидан йўлга қўйиши лозим» — дея таъкидлади бош котиб.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)