Австралиянинг Мернда қишлоғида полиция зобити шу ердан ўтиб кетаётган боланинг кўз ўнгида кенгуруни отиб ташлади. Бу ҳақда, News Corp’га асосланиб, TJournal хабар бермоқда.
Мерндада автомобиль кенгуруни уриб кетгани туфайли полициячилар воқеа жойига чақирилган эди. Жониворнинг оғир аҳволдалигини кўрган ҳуқуқ-тартибот ходимларини уни отиб ўлдиришга қарор қилди. Ходимлардан бири кенгуруни нишонга олганида унинг ҳамкасбларидан бири «У ерда бола бор, жаноб» деб қичқирди. Аммо зобит барибир жониворни отди, бир неча сониядан сўнг эса уларнинг ёнидан самокатда бола ўтиб кетди.
Воқеани видеога олган қишлоқ вакили Хэш Тропоя боланинг омади келганини таъкидлади.
«Унга ҳеч нарса қилмагани чинакам омаддир», — деди эркак.
Изоҳ (0)