Япониянинг Фукусима префектураси соҳилларида 5,7 магнитудали зилзила қайд этилди. Бу ҳақда, Япония метеорология агентлигига асосланиб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
Айтилишича, табиий офат ўчоғи 30 километр чуқурликдан ўтади. Цунами таҳдиди йўқ.
22 ноябрь, сешанба куни эрталаб шу ҳудудда 7,3 магнитудали яна бир зилзила қайд этилган эди. Табиий офат Фукусима соҳилларида 10 километр чуқурликдан ўтган эди.
Изоҳ (0)