Америкалик актёр, яқинда Россия фуқаролигини олган Стивен Сигал Москвага етиб келди ва РФ фуқароси паспортини олишга тайёрлигини билдирди. Бу ҳақда «Вести.ru» хабар бермоқда.
Актёрнинг вакили Анар Рейбанд матбуот вакиллари билан мулоқот чоғида Сигал Россия пойтахтига аслида 19 ноябрда учиб келганини айтди.
Шунингдек, у Сигал ҳозирча Россия паспортини олмаганини, аммо бу энг яқин вақт ичида бўлиб ўтишини қайд этди.
Сигалнинг Москвага ташрифи дастури ошкор этилмаяпти.
Шу билан бирга, Life порталига кўра, актёрни Москва марказида — Столешниково тор кўчасида кўришган. У ерда съёмка жараёнлари давом этмоқда. Голливуд юлдузи ушбу съёмкада иштирок этаётгани айтилмоқда. Гап қандай фильм ҳақида кетаётгани номаълум, аммо илгари режиссёр Никита Михалков Стивен Сигал бош ролни ижро этадиган картинани суратга олишини маълум қилган эди.
Изоҳ (0)