Россиянинг «Ростов» футбол клуби ўз майдонида «Бавария»га қарши ЕЧЛ гуруҳ босқичи 5-тур ўйини олдидан мюнхенлик футболчиларга иссиқ қалпоқлар (ушанка)ларда ўйнашни таклиф қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Бавария» Twitter’даги саҳифаси орқали «Ростов»дан бўлажак ўйин олдидан Ростов-Дондаги об-ҳаво ҳақида қизиқиб кўрди. Бунга жавобан «Ростов» ҳазил тариқасида қалпоқлар (ушанкалар)да иссиқроқ бўлишини маълум қилди.
Маълумот учун, «Ростов» ва «Бавария» ўртасидаги учрашув эртага, 23 ноябрь куни бўлиб ўтади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)