Сурия ҳукуматига мухолиф гуруҳлар жангарилари Россиянинг Дамашқдаги элчихонаси атрофини ўққа тутишни давом этмоқда, деб хабар беради «ТАСС». Дамашққа Россия ҳукумати раҳбарининг ўринбосари Дмитрий Рогозин ташриф буюраганида элчихонанинг бетон деворидан бир неча ўн метр нарида 120 миллиметрли мина портлади. Бир муддат олдин элчихона яқинида яна тўрт мина портлатилган эди.
«Вазият дарҳақиқат мураккаб. Деярли фронт чизиғида ишлашга тўғри келмоқда», — деди Россиянинг Суриядаги элчиси Александр Киншчак, воқеага изоҳ бераркан.
Террорчилар Жобр туманидан миномёт зарбаларини бермоқда. Уларнинг марралари Россия дипломатик миссияси биносидан бир ярим километр нарида жойлашган. Охирги тўрт йил мобайнида ушбу туман жангарилар назорати остида қолмоқда. Собиқ мактаб биносида ўрнашган Россия ҳарбийлари взводи доимий равишда комплексни ҳимоя қилиб туради.
Мина портлаган ерда ҳеч ким зарар кўрмади.
Изоҳ (0)