Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду Францияга қарши Евро–2016 финали олдидан нималарни ҳис қилганини айтиб ўтди. Бу ҳақда «Чемпионат» хабар бермоқда.
«Учрашув олдидан чигалёзди машқларини бажаришга чиққанимизда Франция термаси аъзолари бўшашганини пайқадим. Тўғри, ҳар бир футболчининг ўйин олдидан жилмайишга ҳаққи бор, аммо рақиб жуда хурсанд кўринганди. Улар худди финалда ғалаба қозониб бўлгандек эди. Менимча бу бизга устунлик бағишлади.
Мен жамоадошларимга: ‘Йигитлар, францияликлар осонликча бизни ютади деб ўйлаяпти, аммо бу бизнинг финал бўлади. Улар Португалияни ютиш қийин эканини айтади’ дегандим. Рақибнинг хатти-ҳаракатидан улар ўзига жуда ишониб юборганини кўрсатди ва мен сардор сифатида бундан фойдаландим», – деди Роналду.
Эслатиб ўтамиз, 31 ёшли футболчи финал учрашуви давомида жароҳат олиб, майдонни тарк этганди. Шунга қарамай, Португалия қўшимча бўлимларда Эдернинг голи эвазига Европа чемпионига айланди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)