7,4 магнитудали кучли зилзиладан сўнг баландлиги бир метр бўлган цунами тўлқини Япониянинг «Фукусима-1» АЭСга етди. Бу ҳақда Tokyo Electric Power оператор компанияси маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Компаниянинг маълум қилишича, цунами оқибатида етказилган зарар қайд этилмаган.
Худди шундай баландликдаги тўлқин қўшни «Фукусима-2» станцияга етди. У ерда фавқулодда вазиятнинг юзага келганлиги ҳақида маълумот келиб тушмади.
Бугун, 22 ноябрь куни маҳаллий вақт бўйича 05:59 да шимоли-шарқий Фукусима префектурасида 7,4 магнитудали зилзила юз берди. Япония Миллий метеорология бошқармасининг маълум қилишича, табиий офат эпимаркази мазкур префектурадан шарқда, унинг ўчоғи эса океан остида, 25 километр чуқурликда жойлашган.
Цунами хавфи сақланмоқда, тўлқинлар баландлиги уч метрга етиши мумкин.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)