АҚШ собиқ давлат котиби Генри Киссинжер президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трампни Қўшма Штатларнинг энг ноёб ва қандайдир гуруҳлардан мустақил етакчиси деб ҳисоблайди. Бу ҳақда у 20 ноябрь, якшанба куни CNN телеканалига берган интервьюсида маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
«Унинг ҳеч бир гуруҳ олдида мажбурияти йўқ, чунки у шахсий стратегияси асосида ғалабага эришди. Унга ижобий мақсадларга эришиш имконини бериш керак. Улар унинг дастурида бўлиши мумкин», — деди Киссинжер.
17 ноябрь куни Киссинжер ва Трамп Нью-Йоркда учрашув ўтказди. Унда АҚШ ва Россия, шунингдек, бошқа давлатлар ўртасидаги муносабатлар муҳокама этилди.
Киссинжер президент Ричард Никсон (1969—1974) маъмуриятида АҚШ давлат котиби лавозимини эгаллаган.
Изоҳ (0)