АҚШнинг Нью-Жерси штатида енгил моторли самолётнинг ҳалокатга учраши оқибатида унинг учувчиси ҳалок бўлди. Бу ҳақда NBC телеканали Транспорт хавфсизлиги бўйича миллий кенгаш маълумотига таяниб маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Учувчи 75 ёшли Уильям Линдлей бортда ёлғиз бўлган.
Аввалроқ полиция йўқолган икки ўринли самолётни Басс-Ривер боғидан топганлиги маълум қилинди. У 19 ноябрь, шанба куни Солсберидан (Мэриленд штати) парвоз қилиб, Оушен округи аэропортига (Нью-Жерси штати) йўл олган эди. Бироқ самолёт белгиланган пунктга етиб келмаган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)