Афғонистон пойтахти Кобул шаҳридаги масжидлардан бирининг кириш қисмида худкуш террорчи портловчи қурилмани ишга туширди, деб хабар бермоқда «Интерфакс».
Маҳаллий Tolo News агентлигининг хабар беришича, портлаш оқибатида 27 киши ҳалок бўлди, камида 35 нафари шифохонага етказилди.
Хабарда таъкидланишича, портлаш маҳаллий вақт билан туш вақтида содир бўлди.
Содир этилган мазкур террочилик ҳаракати бугун, 21 ноябрь куни иккинчиси бўлди. Аввалроқ Кобул шаҳридаги бошқа бир портлашда камида 1 киши ҳалок бўлгани, яна 1 нафари яралангани ҳақида хабар берилганди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)